Тошкент ИИББ шаҳарда ёши катта ва кекса фуқароларга нисбатан содир этилаётган ўғрилик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар сони кўпайгани ҳақида огоҳлантирди.
ИИББ сайтидаги хабарда айтилишича, бегона шахслар ёши катта ва кекса фуқароларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш орқали, турли баҳоналар (сув ичиб олиш, йирик купюрадаги пулларни майдасига алмаштириш, ҳожатини чиқариш ёки телефон орқали қўнғироқ қилиш ваҳоказо) билан уларнинг хонадонига кириб олишмоқда. Инсонларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, хонадонлардан қимматбаҳо буюм ва пулларни ўғирлашмоқда.
ИИББ пойтахт ва Тошкент вилояти фуқароларини юқоридаги баҳоналар билан мурожаат қилган шахслар билан алоқа қилмаслик, хонадонларга киритмаслик, шошиб қолмаслик ва огоҳ бўлишга чақирди.
Воқеа жойи яқинида жойлашган видеокузатув камерасига тушган қуйидаги шахслар ушбу жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда:
![](http://guvd.uz/upload/images/news/1253787324111.jpg)
![](http://guvd.uz/upload/images/news/7040321731-1.jpg)
Фуқаролардан гумондорларнинг шахсини аниқлашда ёрдам кўрсатиш сўралмоқда.
Юқорида кўрсатилган шахсларни кўрган ёки улар тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар органларига ёки Тошкент шаҳар ИИББ нинг қуйидаги телефон рақамларига хабар беришлари лозим: 102; 233−49−46; 232−05−62; 230−05−30; 256−72−13.