25 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроилнинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.
Элчи вазирга ўз ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатлари ҳолати ва уни янада ривожлантириш, хусусан савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокараларда баъзи минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.