Дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев 29 августдан 3 сентябргача Будапештда (Венгрия) ўтказилган жаҳон чемпионати бронза медалига сазовор бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Дзюдо федерацияси. Мусобақа 126 давлатдан 728 спортчи иштирок этди.
![](https://www.gazeta.uz/media/img/2017/09/0iDBtC15045155609975_b.jpg)
60 кг гача вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев ярим финалда озарбайжонлик Орхам Сафаров билан беллашиб, имкониятни бой берди.
![](https://www.gazeta.uz/media/img/2017/09/gtHiFc15045155613016_b.jpg)
Шоҳсупада: Орхан Сафаров, Наохиса Такато, Ганбат Болдбаатар, Диёрбек Ўрозбоев.
Бронза медали учун баҳсда Диёрбек Ўрозбоев бошқа ўзбекистонлик спортчи Муҳриддин Тилововга қарши татамига чиқди.
Бу ўзбекистонлик рақиблар ўртасидаги илк яккама-якка жанг бўлди. Жангнинг учинчи дақиқасида Диёрбек Ўрозбоев «ваза-ари» усулини қўллаб, яккалик ғолибига айланди (видео).