Сешанба куни Мексика жанубидаги Пуэбла-де-Сарагоса шаҳри яқинида 7,1 баллик кучли зилзила содир бўлди. Мексика авария-қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, табиий офат натижасида 220 нафардан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди, кўплаб бинолар вайрон бўлди, дея хабар берди РИА Новости.
Кучли ер ости силкиниши мамлакат пойтахти Мехикода ҳам қайд этилди, шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Халқаро аэропорт ва Мексика конгресси фаолияти вақтинча тўхтатилди. Уяли алоқа фаолиятида узилишлар кузатилди.

Мехико аэропортидаги ҳолат. Фото: twitter.com/jorge_guajardo.
Мамлакат бўйлаб 4,5 миллиондан зиёд киши вақтинча электр таъминотисиз қолди.
Бу сўнгги вақтларда Мексикада кузатилган иккинчи йирик зилзиладир. 7 сентябрь куни бўлиб ўтган зилзила натижасида 200 дан зиёд киши қурбон бўлган эди.