«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 30 октябрдан Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича рейслар очилиши тўғрисида хабар қилди.
Рейслар душанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
HY 275: Самарқанддан учиш — 20:00 да, Истанбулга қўниш — 23:00.
HY 276: Истанбулдан учиш — 00:30 (+1) да, Самарқандга қўниш — 6:45 да.
Рейс очилиши тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон ва Туркия авиацион ҳукуматларининг августда бўлиб ўтган музокаралари вақтида эришилган эди.