«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авикомпаниясининг «Тошкент-Нукус» йўналиши бўйича парвоз қилувчи HY 011 рейси самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайта қўндирилди.
«Ил-114−100 самолёти экипажи пойтахт аэропортига қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди, қўниш муваффақиятли амалга оширилди», — дея хабар қилди авиаташувчи ахборот хизмати.
Рейснинг барча 46 нафар йўловчиси Нукусга бошқа Ил-114−100 бортида учишди.