Душанба куни 9:00 да Тошкентда Шароф Рашидов кўчасининг Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига олиб чиқадиган қисми транспорт ҳаракати учун қайтадан очилди.
Аввал дарахт кўчатлари ўтқазилган йўлни қайта тиклаш ишлари 3 октябрь куни бошланган эди. Автомобиллар ва пиёдалар учун светофорлар ҳозирча ўрнатилмаган.