Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари октябрь ойида бир ой аввалгига нисбатан 1 фоизга қимматлашиб, квадрат метри учун 533 дан 536 ш. б. га қимматлашди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.
Октябрь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 1 фоизга ошиб, 576 ш. б. дан 584 ш. б. га етган бўлса, панел турдагилари нархи ўзгаришсиз қолди (504). Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 522 ш. б. (ўзгаришсиз), икки хонали — 500 (-1 фоиз), уч хонали — 563 (ўзгаришсиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 554 (+2 фоиз).
Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.