Пайшанба куни Мозори Шарифда (Афғонистон) очилган «Ўзтрейд» шоурумида Ўзбекистон корхоналари маҳсулотларининг кенг ассортименти тақдим этилди.
![](https://www.gazeta.uz/media/img/2017/12/nDwmVQ15121043354284_b.jpg)
Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, ёзда очилган „Ўзтрейд“ Мозори Шариф» савдо уйи базасида фаолият кўрсатувчи шоурумда озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, электротехника воситалари, тўқимачилик маҳсулотлари, гиламлар ва бошқа маҳсулотлар тақдим этилган.
![](https://www.gazeta.uz/media/img/2017/12/0D6sby15121043351630_b.jpg)
Бугунги кунга қадар «Ўзтрейд» афғон ҳамкорлар билан 29 млн доллардан зиёд миқдордаги шартномаларни имзолади. Жумладан, 17,5 млн долларлик буғдой, 16 минг долларлик цемент ҳамда 2000 долларлик полипропилен қоплар етказиб берилади.