20 декабрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги илк бор Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик акциясини ташкил этди.

Тадбирга 6000 га яқин киши ташриф буюрди. 30 донага яқин қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намойиш этилди. Кўргазмали чиқишларда 250 нафар ҳарбий хизматчи саф машқлари қисмлари ҳамда қўл жанги техникаларини намойиш этди.

Йиғилган ёшлар ўзиюрар артиллерия қуроллари, бронетранспортёрлар, ҳарбий автомобиллар, зенит ускунаси, мерганлик винтовкаси ва автоматлар, гранатомётлар, миномётлар ва гаубицалар билан танишди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам техник воситалар — сув ва вайроналар ортида ишлаш учун қидирув-қутқарув жиҳозлари, радиоалоқа ускуналари ва оптик воситалар, кимёвий ва радиацион ҳимоя учун жиҳозлар ва бошқаларни намойиш этди.

Фото