19 декабрь куни пойтахтдаги Сергели сервис ва туризм коллежида Туризм лабораторияси очилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Лаборатория ўқувчиларнинг меҳмонхона номери, ресепшн, ресторани ва бошқа инфратузилмалари макетидан фойдаланган ҳолда амалиёт ўташлари учун ташкил этилди.
Лойиҳа Давлат туризм қўмитаси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.
Бундан ташқари, 2018 йилда Бухоро туризм коллежида ҳам худди шундай лабораторияни ишга тушириш бўйича ишлар бошлангани хабар қилинди.