«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 24 майдан Испанияга Тошкент-Барселона- Тошкент йўналиши бўйича доимий рейс йўлга қўйилишини маълум қилди.
Рейслар ҳар пайшанба куни амалга оширилади. Жадвал:
- HY-259. Тошкентдан учиш — 3:10 да, Барселонага қўниш — 8:05 да.
- HY-260. Барселонадан учиш — 9:45 да, Тошкентга қўниш — 19:50.
Барча пунктлардаги вақтлар маҳаллий вақтда кўрсатилган.