22 январь куни Тошкентнинг Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида BMW ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган эркак маст ҳолатда автомобиль бошқариб дарахтга урилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Бир йўловчи, 1996 йилда туғилган йигит ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди. Яна уч йўловчи — 1978, 1987 ва 1997 йилларда туғилган эркаклар — бош қисмидан жароҳат олди. Улар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.