Қаҳрамон Юлдашев ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Президенти 23 февраль куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Қаҳрамон Юлдашев (1972 йилда туғилган) аввал Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият кўрсатган.