Газета.uz пазандачиликка асосланган Zira.uz саҳифаси билан ҳамкорликда сиз азиз ўқувчиларга мазали ва тўйимли таомлар жамланмасини тавсия қилади.
Қозон-кабоб![]()
Қозон кабоб — ўзбек миллий ошхонасининг энг севимли таомларидан биридир. Қизариб пишган гўшт ва картошка бўлаклари ҳар қандай дастурхонга ҳам кўрк бағишлайди. Бундай мазали таомни биз билан бирга албатта тайёрлаб кўринг!
Пигоди![]()
Пигоди — Ўрта Осиёда севиб истеъмол қилинадиган корейсча таомлардан биридир. Буғда пишириладиган бу мазали таом учун керакли маҳсулотлар ҳар биримизнинг рўзғоримиздан топилади.
«Тошкент» салати![]()
Мавсумий сабзавотлардан тайёрланиладиган буенгил салат ажойиб таъми сабаб ҳам кўпчиликнинг севимли салатига айланиб улгурган.
Витаминли салат![]()
Баҳор мавсуми олдидан организмизни витаминли салатлар билан тўйинтиришимиз керак. 10 дақиқа ичида тайёр бўладиган Витаминли салатимиз ҳар қандай таомингизни бойитиши аниқ
Гўшт ва картошкали пирог![]()
Мазали ва тўйимли гўштли пирог тайёрлаш ҳам санъат б ўлиб, бунда у биздан кўпгина маҳоратни талаб қилади. Лекин қўлингизда тўғри рецепт бўлса, бу муаммо жуда тез ечилади.
Қатлама сомса![]()
Қатламали сомсалар — кўпчилигимизнинг севимли миллий таомларимиздан биридир. Бундай сомсаларни ҳар хил асослардан пишириш мумкин. Масалан: гўштли, кўкатли, қовоқли ва картошкали. Пишириш усуллари жуда ҳам кўп бўлиб, ҳар бири ўзига яраша мазалидир.
Пахлава![]()
Шарқнинг севимли ширинликларидан бири бу — пахлава. Хамирнинг ҳар бир қавати фойдали бўлган қуруқ мевалар билан бойитилган бўлиб, барчангизга ёқиши аниқ.
Facebook: fb.com/zirauz/
Instagram: instagram.com/zirauz/
Telegram: t.me/zirauzuz
Telegram гуруҳи: t.me/zirauz_chat
Электрон почта: info@zira.uz