Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги «Мусурмон ота» фермер хўжалиги раиси Субинисо Бойматова Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президент совғаси — Nexia автомобили билан тақдирланди, дея хабар қилди ЎзА.

Асл касби педагог бўлган Субинисо Бойматова кўп йиллар давомида тарих ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1998 йилда фарзандлари билан биргаликда пахта ва буғдой етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этади. Бугунги кунда у раҳбарлик қилаётган хўжаликнинг майдони 93 га ни ташкил этади.