Ёрқин Эргашевич Турсунов Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик «Газета.uz"га.
У жамғармани 2015−2017 йилларда бошқариб, сўнгра Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси раҳбари этиб тайинланган Дилшод Султонов билан ўрин алмашди.
Вячеслав Пак.
Унга қадар Ёрқин Турсунов молия вазири ўринбосари (2016−2018), аввалроқ эса ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари — молия ва ижтимоий таъминот хизмати бошлиғи (2012−2016) бўлган. Мазкур лавозимга у Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари Вячеслав Юрьевич Пак тайинланди.