Ўзбекистон Бош прокуратураси InFinBANK акционери Фарҳод Мамажоновнинг қўлга олингани ва мол-мулки мусодара қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Хабарда қайд этилишича, аввалроқ интернетда Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Фарҳод Мамажонов ушланганлиги ва унинг мол-мулклари олиб қўйилганлиги тўғрисида хабар тарқатилган.
Бош прокуратура ушбу маълумот ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини маълум қилди.
12 март куни InFinBANK банк кенгаши раиси Мақсуд Абдусамадов номидан банкда ҳеч қандай текширув ёки ревизия ўтказилмагани хабар қилинган эди.