РИА Новости — Жаҳонга таниқли инглиз физик-назариётчиси Стивен Уильям Хокинг 76 ёшида вафот этди, дея хабар қилди BBC.
Хокинг — физик-назариётчи, 10 миллион нусхада чоп этилган «Вақтнинг қисқа тарихи» асари муаллифи.
У космологик сингулярликнинг вужудга келиши — Борлиқнинг дастлабки ҳолати муаммосини ўрганиш билан шуғулланган. 1963 йилда 22 ёшли Хокингга ён амиотрофик склероз хасталиги ташҳиси қўйилади. Шифокорлар унинг икки-уч йил яшашини таҳмин қилишади. Бироқ уларнинг башорати ўзини оқламади. Олим илмий фаолиятини давом эттириб, икки маротаба уйланди ва уч боланинг отаси бўлди.
Хокинг тўлиқ фалаж ҳолатда ҳам фаол ҳаёт кечирди — илм билан шуғулланди, дарс ўтди, маърузалар қилди, дунё билан нутқ компьютер синтезатори орқали мулоқот олиб борди.
2015 йилда Британияда олим ҳаётига бағишланган «Стивен Хокинг Борлиғи» фильми эфир юзини кўрди.