20 март куни Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан ёшлар марафони ўтказилади, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.
Тадбир 9:00 дан 12:00 гача бўлиб ўтади. Ушбу вақт мобайнида Глинка ва Нукус кўчалари чорраҳасидан Абдулла Қодирий, Абай ва Ислом Каримов кўчалари бўйлаб «Пахтакор» стадионигача бўлган йўналишда ҳаракат чекланади.