Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Марокаш термасидан мағлубиятга учради. Касабланкадаги «Муҳаммад V» стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунига етди.
Ўйинда ҳисоб 3-дақиқадаёқ очилди — ҳужумчи Айюб ал Каабий дарвозанинг ўнг бурчагини нишонга олди. Иккинчи гол бурчакдан тепилган тўп Мануэл да Кошта зарбасидан сўнг киритилди.
Аввалроқ бош мураббий Тимур Копадзе шогирдлари Сенегал билан дуранг (1:1) ўрнаган эди.
Ўзбекистон Эрон (15 май) ва Уругвай (7 июнь) жамоалари билан ҳам ўртоқлик ўйинини ўтказади.