Ўтган йилнинг ёзидан буён Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси бўлиб турган Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида қароргоҳи Пекинда жойлашган Мўғулистондаги Ўзбекистон элчиси этиб тайинланди.
4 апрель куни Бахтиёр Саидов Мўғулистон президенти Халтмаагийну Баттулгега ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар беради Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзбек-мўғул муносабатларидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги чуқурлашувига икки томонлама қизиқиш мавжудлигини билдирдилар.