4 апрель куни 18:39 да Россиянинг Изобильненский округидан ўтган «Ставрополь-Новоалександровск» автомобиль йўлида «ВАЗ-2101» автомобили ва Isuzu юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Авария оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди мамлакат ФВВ.
Ҳалок бўлганлар рўйхати
- Шуҳрат Жумақулов, 1983 й. т.
- Миржалол Тоғаев, 1991 й. т.
- Мухритдин Қаршиев, 1995 й. т.
- Баҳром Юнусов, 1988 й. т.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар Жиззах вилояти Зомин туманидан. Уларнинг жасадлари Изобильний шаҳар марказий шифохонасига етказилган.
Ҳодиса ҳақида Ўзбекистон ФВВ колл-марказига айни пайтда Россияда бўлиб турган А.Бойматов маълум қилган.