Тошкент патруль-пост хизмати ходимлари шаҳарнинг марказий қисмида мотороллерларда патруллик қилишни бошлади, дея хабар қилди бошқарма сайти.

Мотопатруль автопатрулга нисбатан устомонроқ, пиёда патрулларга қараганда тезроқ ҳисобланади. Скутер автомашина бора олмайдиган жойларга ҳам «енгил» кириб бора олади. Бундан ташқари, мотороллер мотоцикл сингари аҳолини мотор овози билан безовта қилмайди, дея ойдинлик киритилади хабарда.

Агарда синов лойиҳа муваффақиятли якунланса, пойтахтда мотопатруллар ва уларнинг йўналишлари сони оширилади.

Ўтган йилнинг ёзидан буён Тошкентда йўл-патрул хизматларининг мотоцикль гуруҳлари ҳаракат қилмоқда.