Ўзбекистон 11−16 май кунлари Россияда футбол бўйича Меҳрибонлик уйлари ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Финал учрашувида ўзбекистонликлар Покистон термасини 6:5 ҳисобида (асосий ҳисоб — 1:1) мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон 13 йилдан ўтказиб келинаётган мазкур мусобақада биринчи марта иштирок этиши. Гуруҳ босқичида миллий терма Россияни мағлуб этиб (2:0), Покистон билан дуранг ўйнади. Футболчилар чорак финалда Непалдан (2:1), ярим финалда эса Бурундидан (1:0) устун келди.

Мусобақада 21 давлатдан 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлардан иборат 24 жамоа қатнашди. Жумладан, Россия, Англия, АҚШ, Беларусь, Бразилия, Бурунди, Боливия, Миср, Индонезия, Кения, Либерия, Маврикия, Мексика, Непал, Покистон, Танзания, Тожикистон, Филиппин, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон жамоалари чемпионлик учун курашди.

Видео