Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Акмалов Қаҳрамон Валиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

«Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиёев шу ҳақдаги фармонни имзолади.

Қаҳрамон Акмалов ўтган йилнинг ноябрида ушбу лавозимга тайинланганэди. Унгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлган.