Мазкур тур доирасида бўлиб ўтган Дания ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Эриксен Дания терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Баҳснинг 38-дақиқасида ҳакам европаликлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва Единак аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Эслатиш ўринли, 1-турдаги Францияга қарши ўйинда ҳам пенальтини Единак амалга оширганди.
Иккинчи таймда жамоалар қанчалик ҳаракат қилмасин, ҳисоб ўзгармай қолди.
Дания — Австралия 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 — 7 Эриксен, 1:1 — 38, пенальти Единак.
Дания — Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен, Шене, Дилэйни, Эриксен, Систо, Йоргенсен (Корнелиус, 68), Поульсен (Брэйтуэйт, 59).
Австралия — Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 82), Круз (Арзани, 68), Нэббаут (Юрич, 75).
Огоҳлантиришлар: Поульсен (37), Систо (84).