Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ўйинчоқлар фабрикасига ташриф буюрди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Ўтган йили Олмазор туманида бўлганида у ишлаб чиқариш ҳудуди негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди.Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили Олмазор туманида бўлганида Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси негизида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича топшириқ берган эди.

Бу ерда «NBU Investment» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташаббускор-инвесторлар билан биргаликда 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. «Toys City», «O`yinchoqlar Fabrikasi», «Funny Kids World», «National Products» ва «United Nation company» каби мазкур корхоналарда болалар учун кийим-кечаклар, турли буюмлар ва ўйинчоқлар ишлаб чиқарилади. Уларда жами 920 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Бугунги кунда «Toys City» корхонаси ишга туширилган бўлиб, 70 га яқин маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилган.