Йил охиригача 40 та болалар боғчаси қурилади. Ўзбекистон президентининг 2 июндаги қарори билан 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тасдиқланди.
Янги қурилаётган мактабгача таълим муассасаларида 7775 ўринни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий тажрибадан келиб чиқиб ва мамлакатнинг табиий-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда 60, 135, 160, 235 ва 385 ўринли МТМлар намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди. Энг кўп болалар боғчаари Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида — ҳар бир ҳудудда олтитадан бунёд этилади. Мазкур мақсадлар учун 402,2 млрд сўм сарфланиши белгиланган.
Бундан ташқари, 31,2 минг ўринли 298 та МТМни реконструкция қилиш, 4770 ўринли 29 та МТМни капитал таъмирлаш режалаштирилган. Ушбу мақсадларга 851,8 млрд сўм йўналтирилади.