Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги 26 июль куни 16:30 да «Дўстлик» ўтказиш пунктида чегара наряди ҳарбий хизматчисининг фуқаро билан бўлиб ўтган можарони ўрганишни бошлади. Бу ҳақда Чегара қўшинлари матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди. Ҳодиса тасвирланган видеоёзув аввалроқ интернетда пайдо бўлган эди.

«Батафсил текширув ўтказилмоқда, унинг якунлари бўйича айбдор шахслар нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўрилади» — дея қайд этди матбуот хизмати.