Тошкентдаги Махтумқули, Темур Малик, Паркент кўчалари ва Оҳангарон шоссеси чорраҳасида (собиқ ТАПОиЧ, Korzinka.uz «Авиатор» супермаркети) уч қаватли транспорт боғламаси қурилиши муносабати билан айланиб ўтиш ташкиллаштирилади.

«Кўприкқурилиш» трести бошқарувчиси Зафар Маҳаматовнинг «Газета.uz"га хабар қилишича, чорраҳа уч босқичда ёпилади — у душанба куни бошланиб, чоршанба куни якунланади.

Қурилиш жойини айланиб ўтиш учун вақтинчалик йўллар қурилади, икки жойда транспорт оқимини бошқариш учун вақтинчалик светофорлар ишлайди, шу йўл билан транспортнинг узлуксиз ҳаракати таъминланади.

Айланиб ўтиш схемаси катталаштирилган ҳажмда

Тошкент ҳокимияти ва ИИББ душанба куни ҳайдовчиларни чорраҳа ёпилиши тўғрисида огоҳлантирмагани сабабли чорраҳада тирбандликлар вужудга келди.