Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 2 август куни Ангрен шаҳар Логистика марказида яшовчи Г. Л. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинасини «Жиззах-Пахтакор-Гагарин» йўлининг 83-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, «Ипак йўли» МФЙда яшовчи мактаб ўқувчиси Х.М.ниуриб юборган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, тўқнашув натижасида Х.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.