Наманган вилояти Уйчи туманида 4 та сектор раҳбарлари — туман ҳокими Абдуғани Турдиев, туман прокурори Бахтиёр Абдураҳимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Равшан Юсубжонов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Расулжон Отахонов эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Бу хабарни «Namnews.uz» ахборот-таҳлилий порталининг Уйчи тумани ҳокимлигидаги манбаси тасдиқлаган.
Манбанинг маълум қилишича, «тўртлик» раҳбарлари ғўза парваришида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, мавсум давомида хотиржамликка берилиб, агротехник тадбирларни белгиланган муддатда тўғри ташкил этмаганлиги, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.