Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг бешинчи куни натижалари 18.15да эълон қилинади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали эълон қилди.
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг бешинчи куни — 5 август натижалари қуйидагича:
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 97 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.
Тест синовларида 57 676 нафар абитуриент иштирок этди.
Тест синовларига 1738 нафар абитуриент келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 115 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.
Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 404 нафар ўқитувчилар жалб этилди.
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 184,8 балл, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)» таълим йўналиши;
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 164,1 балл, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналиши.
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти — 111,9 балл;
тўлов-контракт — 90,0 балл.
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида соат 18.15 дан бошлаб эълон қилинади.