Адлия вазирлиги эски кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш тартибига ойдинлик киритди. Унга кўра, бунинг учун паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талонга қўшимча иккита ҳужжат — тиббий маълумотнома ҳамда имтиҳон варақаси қўшилди

Мазкур ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги сон қарорига асосан тасдиқланган.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги қарорига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришни назарда тутувчи соддалаштирилган тартиб 2020 йил 31 декабрига қадар амалда бўлади.

Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритишга ваколатли орган сифатида Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказларида ва ИИВ тузилмаларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги турдагисига алмаштириш аввалги тартибга асосан амалга оширилиши ҳақида тушунтириш бермоқда.