«Урганч» халқаро аэропорти 8 августдан парвозлар учун очилади, дея хабар қилди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати «Газета.uz"га.
8 августдан «Урганч» халқаро аэропорти ички йўналишлар бўйича рейсларни қабул қилишни бошлаб, штат режимида ишлайди.
«Урганч» аэропортидан Москва ва Санкт-Петербургга қатновлар 10 августдан қайта тикланади.
Эслатиб ўтамиз, «Урганч» халқаро аэропорти 16 июлдан техник сабаблар ва ҳарорат режимига кўра вақтинча ёпилган эди. «Урганч» халқаро аэропортидан/га амалга оширилиши режалаштирилган авиақатновлар вақтинча Нукус аэропортига йўналтирилди.