Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 628 ва 629-сон қарорлари билан иккита эркин иқтисодий зонага Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ер майдонлари берилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
«Ургут» ЭИЗ Самарқанд шаҳар «Хишрав-2» массиви ҳисобига кенгайтирилади. Ажратилаётган ер майдони чегаралари қуйидагича:
шимолий томондан — «Дарғом» канали ҳудуди;
шарқий томондан — Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг малака ошириш маркази ҳудуди;
жанубий томондан — давлат захира ерининг жарликкача бўлган ҳудуди;
ғарбий томондан — Мудофаа вазирлигининг ҳарбий базасига туташ ҳудуди.
«Навоий» ЭИЗга эса С.Айний кўчасидаги (27 ва 69-уйлар) 84,1 гектарлик майдон берилди.