Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг ёпиқ суд мажлиси ҳукми билан Марғилондаги Меҳрибонлик уйининг директор ўринбосари С.Усмановга узил-кесил 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

С. Усманов Жиноят кодекси 119-моддаси 3-қисмининг «а» банди (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)ва бошқа моддалар билан айбдор деб топилди.

Шунингдек, шу суднинг бошқа таркиби томонидан ёпиқ суд мажлисида Қ.Қодиров Жиноят кодекси 119-моддасининг 4-қисми ва бошқа моддалар билан узил-кесил 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Аввалроқ Меҳрибонлик уйи мансабдор шахслари томонидан содир қилинган жиноятлар юзасидан муассасанинг мансабдор шахслари ва хизматчиларига доир иш юзасидан ҳукм чиқарилганлиги, шу билан бирга вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши содир этилган жиноятлар Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги маълум қилинган эди.