Ўзбекистон Ҳиндистон, Эрон, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистонни боғловчи «Шимол-Жануб» халқаро транспорт лойиҳасида қатнашишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сухроб Холмуродов Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳукуматлараро комиссиясининг 11-йиғилиши очилишида маълум қилди.
У Ўзбекистон ҳукумати Ҳиндистоннинг Ашхобод битимига (Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон) қўшилганини қўллаб-қувватлаганини эслаб ўтди. Бош вазир ўринбосари фикрича, бу Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ўртасидаги савдоыайланмаси ҳажмининг ортишига хизмат қилади.
Сухроб Холмуродов 20−21 сентабрь кунлари Тошкентда «Марказий Осиёхалқаро транспорт коридорларида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар» халқаро конференцияси ўтказилиши режалаштирилаётганини эълон қилди.