БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан 81 ёшда вафот этди. Бу ҳақда БМТнинг миграция ишлари бўйича халқаро ташкилоти Twitter орқали маълум қилди, дейилади РИА Новости хабарида.

«Бугун биз буюк инсон ва етакчи — БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннандан айрилганимиздан қайғудамиз», — дейилади ташкилот хабарида.

Кофи Аннаннинг микроблогида ҳам оиласи ва фонди номидан хабарнома чиқди. Унда айтилишича, собиқ бош котиб 18 август куни узоқ давом этмаган хасталикдан сўнг яқинларида даврасида вафот этган.

Аннан оиласи мотам вақтида уларни безовта қилмасликларини сўраган. Собиқ бош котибни қаерга кўмишади ва маросимнинг қачон ўтказилиши кейинроқ маълум бўлади.

Кофи Аннан 1938 йилнинг 8 апрелида кейинчалик Гана таркибига қўшилган Олтин Қирғоқ британия колониясида туғилган. У ўз ватанида, АҚШ ва Швейцарияда таҳсил олди. Талабалик вақтидаёқ БМТда ишлай бошлади — дастлаб Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида, кейинчалик бошқа йўналишлар фаолият кўрсатди. Шунингдек БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссарлиги бошқармасини бошқарди.

1997 йилнинг 1 январида Аннан БМТ бош котиби бўлди, 2001 йилнинг 29 июнида эса уни иккинчи муддатга сайлашди.

Умрининг охирги йилларида Аннан штаб квартираси Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлган ўзи номидаги фондни бошқариб келаётганди.