Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади, дея хабар қилди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Facebook-саҳифасида.

Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари деб белгиланган.

«Мактаб ўқитувчиларимиз ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланишлари учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди», — дея маълум қилди ХТВ раҳбари.