10 сентябрдан 30 сентябргача Ўзбекистон телефон тармоғида 7 рақамлидан 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади, дея хабар қилди «Ўзбектелеком» компанияси матбуот хизмати.
Аввалроқ 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш тўғрисидаги қарор шаҳарлараро рақамларни териш жараёнини соддалаштириш учун қабул қилингани маълум қилинган эди.
Эндиликда Тошкентдаги рақамларга қўнғироқ қилиш учун шаҳар коди «71» ҳам терилиши керак.
Масалан: эски рақам: 278XXXX / янги рақам: 71278XXXX.
10−11 сентябрь кунлари BUZTON, EAST TELECOM, SARKOR TELECOM ва SHARQ TELECOM операторлари тармоқларида тўққиз рақамли рақамлаш тизимига ўтиш амалга оширилади. Телефон рақамларига «78» коди қўшилади.
Мисоллар:
- BUZTON эски рақами: 120XXXX, янги рақами: 78120XXXX;
- EAST TELECOM эски рақами: 150XXXX, янги рақами: 78150XXXX;
- SARKOR TELECOM эски рақами: 122XXXX, янги рақами: 78122XXXX;
- SHARQ TELECOM эски рақами: 113XXXX, янги рақами: 78113XXXX.
10−11 сентябрь кунлари мобиль операторлари ҳам тўққиз рақамли рақамлаш тизимига ўтади. Барча мобил телефонлари рақамларини теришда рақам олдидан уяли алоқа компанияси коди терилади.
Мисоллар:
- Beeline: эски 956XXXX — янги 90956XXXX, эски 132XXXX — янги 91132XXXX;
- UMS: эски 426XXXX — янги 97426XXXX;
- Perfectum: эски 115XXXX — янги 98115XXXX;
- Uzmobile: эски 899XXXX — янги 99899XXXX; эски 195XXXX — янги 95195XXXX;
- Ucell: эски 381XXXX — янги 93381XXXX; эски 630XXXX — янги 94630XXXX.