Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Велоспортнинг шоссе баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Мурод Холмуродов кумуш медаль совриндори бўлди.
У 40 километрлик масофани 57:10.52 вақт кўрсаткичи билан босиб ўтган ҳолда делегация ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйди.
Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 4 та олтин, 10 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритди.