22 августдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузурида Француз маданияти маркази ташкил этилади. У Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Истиқлол кўчаси 47- уй манзилида жойлашади.

Аввалроқ бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Парижда Француз альянсининг Марказий Осиё масалалари бўйича минтақавий директори Микаэл Фуэнте билан учрашувда шу ҳақдаги музокаралар олиб борилган эди.

Томонлар Ўзбекистон ОТМларида француз тили кафедраларини очиш, ихтисослашган мактаблар сонини ва француз тили ўқув соатларини ошириш ҳамда таълим муассасалари учун ўқув материалларини ишлаб чиқиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Францияда Париж академияси ректори Жиле Пеко билан таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки давлат таълим вазирликлари ўртасида янги келишув ва дастурларни имзолаш масалаларида музокаралар ўтказилди.

Томонлар Тошкентда Франция университетларидан бирининг филиалини очиш, Ўзбекистонда ОТМлар ректорларининг биринчи саммитини ўтказиш ҳамда ўқитувчилар ва талабалар алмашиш ҳақида ҳам келишиб олди.