Фото: «Газета.uz»
Статистика ҳисоботларини топшириш муддати ўзгартирилди
Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботлари шаклларини топшириш муддатлари ўзгартирилганлиги ҳақида маълум қилди.
Lotinchada
26 август 2018, 18:52
Иқтисодиёт
Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботлари шаклларини топшириш муддатлари ўзгартирилганлиги ҳақида маълум қилди, дейилади Norma.uz хабарида.
Ўзгартиришлар Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сон «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармони муносабати билан киритилди. Янги муддатлар қуйидаги жадвалда келтирилган:
Ҳисобот тури | Топшириш муддати |
- 1-К (ойлик) «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот»,
- 1-К shakliga ilova (sanoat) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот»,
- 1-К shakliga ilova (xizmat) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот»,
- 1-К ilova (savdo) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот»
| 5 сентябрдан кечиктирмай |
- 2-narx (ойлик) «Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот»
| 7 сентябрдан кечиктирмай |
Маълумот учун, Давлат статистика қўмитаси серверлари кечаю кундуз ишлаганлиги учун ҳисоботларни муддатидан аввал юбориш мумкин бўлади.
Telegram каналга аъзо бўлинг