Тошкент ҳокимияти Мустақиллик куни муносабати билан 31 август куни транспорт ҳаракати учун ёпиладиган марказий кўчалар рўйхатини эълон қилди.
Кўчалар рўйхати
- Амир Темур — Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
- Бухоро — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
- Ислом Каримов — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
- Матбуотчилар — Нуронийлар кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
- Истиқлол — Зарафшон кўчасидан Истиқбол кўчасигача;
- Олой — Шаҳрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасигача;
- Мустақиллик — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
- Махтумқули — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
- Истиқбол — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача.
1 сентябрь куни мушакбозлик вақтида қуйидаги кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади:
- Сеул — Бунёдкор кўчасидан Фурқат кўчасигача;
- Бобур — Ўрикзор кўчаси Шаршара кўчасигача;
- Фурқат — Шаршара кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Бешёғоч — Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Ислом Каримов — Шароф Рашидов кўчасидан Қоратош кўчасигача;
- Афросиёб — Шароф Рашидов кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Чилонзор — Муқимий кўчасидан Новза кўчасигача;
- Новза — Чилонзор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
- Байналминал — Бунёдкордан Муқимийгача;
- Ислом Каримов — Бешёғоч кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.
1 сентябрь куни зарурат туғилса, халқ сайиллари ўтказиладиган қуйидаги манзилларга олиб борувчи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланиши мумкин: «Анҳор-Локомотив», Ғафур Ғулом, Бобур, Мирзо Улуғбек, «Ашхобод», Фурқат, «Қуёшча нури», «Боғишамол», Абдулла Қодирий, «Дўстлик» ва «Грин парк» истироҳат боғлари, ҳайвонот боғи ва Пушкин майдони.