Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек у ЙХҲТ ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили лавозимини ҳам эгаллайди.
Ш. Асадов бунга қадар ушбу элчихона маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Австриядаги Муваққат ишлар вакили лавозимида ишлаган.