Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйди.
Давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда.