Президент Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Иссиқкўл аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Бўронов ва бошқа расмий кишилар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев бу ерда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади.