Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрида бўладиган Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 сентябрь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақа президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилиши белгиланган.
Халқаро мақом санъати анжуманини биринчи марта 2018 йилнинг 6−10 сентябрь кунларида ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг таклифлари маъқулланган.